• Ўзбекча
  • Русский
  • Бош саҳифа
  • Ўзбекнаво
  • Жамғарма
  • Интерактив
  • Контактлар
Маданият янгиликлариЎзбекнаво янгиликлариМедиа янгиликлар
Banner

Энг кўп ўкиладиган

  • Энг гўзал ва дилбар қўшиқлар
  • Рэп ижодкорлари билан навбатдаги учрашув!
  • Унвон ва мукофотлар муборак!
  • Сатонинг сеҳрли садоси
  • Лицензияга оид зарур хужжатлар рўйхати

Сўнгги янгиликлар

  • Хонанда одоби унинг эл ичида обрў-эътиборини белгилайди
  • “DuTOR” гурухидан янги тарона
  • Қадрли санъаткорлар, ҳурматли эстрада хонандалари!
  • Матбуот хизматининг расмий билдириши
  • Матбуот анжуманига ПРЕСС-РЕЛИЗ

Календар

2012
Май
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
30123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031123

Сайт бўйча излаш

Все о погоде - Pogoda.uz
Бош сахифа

Хонанда одоби унинг эл ичида обрў-эътиборини белгилайди

postdateiconЖума, Май 04 2012 14:20 | postauthoriconWritten by Uzbeknavo | PDF | Print

 

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2012 йил 4 май куни чоп этилган 18-сонида санъаткор одоби мавзуига бағишланган қуйидаги мақола эълон қилинди. Уни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз:

 

Хонанда одоби

унинг эл ичида обрў-эътиборини белгилайди

 

Ёш истеъдодлар ва иқтидорли хонандалар ўз имкониятларини намоён этишлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Муҳташам санъат кошоналари, шинам концерт заллари эшиклари улар учун ҳамиша очиқ.

Айниқса, ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофотининг ташкил этилгани, турли номдаги кўрик-танловлар, фестивалларнинг мунтазам ўтказиб келинаётганлиги иқтидорли хонандалар маҳоратининг чархланишида, улар ижодининг тарғиб-ташвиқ қилинишида, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хўш барча хонандалар ҳам ўзларига берилаётган бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка муносиб жавоб беряптиларми, Афсуски, бундай саволга бирдек ижобий жавоб бериб бўлмайди. Айримлар саёз ва тутуриқсиз хонишлари билан тингловчилар савиясига салбий таъсир кўрсатаётган бўлса, бошқалари “юлдузлик” касалига чалиниб, босар-тусарини билмай қоляпти.

Хусусан, хонанда Ботир Қодиров лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни мунтазам равишда бузиб, шу билан бирга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Республика ва вилоятларнинг таниқли санъаткорлари ва театр артистлари иштирокида қишлоқ жойларда ўтказиладиган маданий-маърифий учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари режаси”нинг ижроси таъминламаган. Шунингдек, Миллий эстрада санъатини мувофиқлаштириш Кенгашида тасдиқланган “Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни хориж давлатларига чиқиши тўғрисида”ги тартибда белгиланган қоидаларга риоя қилмаган.

Шуларни эътиборга олиб, хонандага 2012 йил 20 март куни берилган лицензияси шу йилнинг 26 апрелдан бошлаб тўхтатилди.

“Ўзбекистон адабиёти ва

санъати” газетаси,

2012 йил 4 май, 18-сон

 

“DuTOR” гурухидан янги тарона

postdateiconЖума, Май 04 2012 04:51 | postauthoriconWritten by Азиз Исмаилов | PDF | Print

   Далее...                                                                        

         Ўзбек  мусиқа оламига кириб келганига кўп вақт бўлмаган, лекин кетма кет  юқори сифатли ва жонли тароналарни яратаётган “DuTOR” гурухининг ижодкорлари   хозирги кунда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошидаги овоз ёзиш студиясида,  ўзларининг янги “Гуллаган Ватан” номли тароналари  устида иш олиб бормоқдалар.

    “Гуллаган Ватан” қўшиғининг мусиқаси, ушбу қўшиқда иштирок этган хонанда, созанда Рашид Ахмедов  хамда “DuTOR” гурухининг вакили Eldor BEKга тегишли, матн муаллифи, шоир Иқбол Мирзо қаламларига мансуб.  

Қадрли санъаткорлар, ҳурматли эстрада хонандалари!

postdateiconШанба, Апрел 28 2012 10:53 | postauthoriconWritten by Азиз Исмаилов | PDF | Print

Сўнгги пайтларда ҳориж мамлакатларида, жумладан Америка Қўшма Штатларида концертлар ўтказиш юзасидан санъатга умуман алоқаси бўлмаган баъзи шахслар хонандалар билан музокарага киришиб, алдов йўли билан улардан пул ундириши ҳолатлари содир этилмоқда. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Сиздан шуни илтимос ва талаб қиладики, бу каби сафар таклифи билан чиқган шахс ҳақида аниқ ахборотга эга бўлмай туриб шартномага имзо чекманг. Аввало, Бирлашма билан сафар ва унинг ташкилотчиси ҳақида маслаҳатлашинг. Биз ҳам ўз навбатида қонун доирасида мутасадди идоралар билан келишган ҳолда, гастролнинг хавфсиз ўтишида тегишли тавсиялар бериб, амалий ёрдам кўрсатамиз. Акс ҳолда мўмай даромад илинжида баъзи санъаткорлар каби фирибгарлар қўлига тушиб қолишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бирлашмамиз санъаткор шаънини, қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида айнан шу хабар ва мурожаатни Сизларга етказаётганлигига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз! Шу билан бирга, лицензия битимига асосан ҳориж сафарига чиқиш олдидан Бирлашмага расмий билдиришнома бериш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси

Page 1 of 7

<< Start < Prev 1 2 3 4 5 6 7 Next > End >>

Авторизация



  • Паролни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
  • Регистрация килмокчимисиз ?

Давлат сайтлари